2019 йил 15 февраль куни Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг жамоа шартномасининг 2018 йилдаги бажарилиши бўйича конференция бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Меҳнаткашларни ижтимоий иқтисодий ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси Зухро Маматқулова, тармоқ шаҳар кенгаши раиси Дилбар Мустафақулова, Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси директори Алиев Бобур Алиевич ҳамда ободонлаштириш бошқармаси ишчи ходимлари иштирок этишди. Тадбирни Зухро Маматқулова олиб борди. Шундан сўнг Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси директори Алиев Бобур Алиевичнинг ҳисоботи тингланди ва жамоа ўртасида муҳокама қилинди. Ободонлаштириш бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Алишер Бакаевниг ҳам ҳисоботи эшитилиб ундан сўнг жамоа шартномаси ижроси юзасидан ҳар бир ходимнинг сўзлари диққат билан тингланди. Жамоа таклифига кўра Ободонлаштириш ҳудудларида ишчи ходимлар учун беркитилган дам олиш хоналарини етарли даражада жиҳозлаш зарурлиги ҳамда ишчи ходимларни корхона маблағлари ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказиш қайд этилди. Музокаралардан сўнг жамоа шартномасининг 2018 йил бажарилиши қониқарли деб қабул қилинди.