Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг
2019 йил 1 февралдаги “Меҳнаткашлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 12-20 “с”-сонли қарорига мувофиқ жорий йилнинг 22 февраль куни соат 16:00да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши катта мажлислар залида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Ўзбекистонда ҳуқуқий маданиятнинг асосий принциплари. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январда имзоланган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди.
Ушбу тадбирда Тошкент давлат юридик университетининг “Давлат ҳуқуқи тарихи ва назарияси” кафедраси профессори, юридик фанлари доктори Феруза Муҳитдинова иштирок этиб, тегишли мавзуда маъруза қилди.
“Маънавият соати”да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Касаба уюшмалари Республика Кенгашлари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари, “Ishonch”ва “Ishonch-Доверие” газеталари таҳририяти, Санатор-курортлар бошқармаси масъул ходимлари иштирок этишди.
Тадбир қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда якунланди.