Жорий йилнинг 23 февраль куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги «Сурхон-ипаги» масъулияти чекланган жамиятида 2018 йил жамоа шартномасининг якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда касаба уюшма аъзоларидан 64 нафари иштирок этиб, касаба уюшма кўмитасининг раиси Ш.Менгниёзов ва жамият раиси К.Тожиевларнинг жамаоа шартномасининг бажарилиши бўйича ҳисоботлари тингланди. Йиғилишда Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси Х.Қўзимуродов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Юридик бўлими бошлиғи З.Холов, Термиз шаҳар кенгаши раиси Ш.Омоновлар иштирок этди.
Кўрилган масалалар юзасидан тегишли йиғилиш қарорлари қабул қилинди.