Бухоро вилоятидаги “Бухара Бриллиант Силк” МЧЖ корхонасида меҳнат қилаётган 262 нафар ишчи-ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий муҳофаза этиш юзасидан маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2017-2019 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилдаги ижроси бўйича меҳнат жамоасининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда иш беруви Б.Жўраев ва касаба уюшма қўмитаси раиси Р.Дониёрова ўтган ҳисобот йили давомида ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида жамоа шартномасида белгиланган тадбирлар юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот бердилар.
Сўнг амалдаги жамоа шартномасига давр талабидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ва жамоа шартномаси бажарилишига қониқарли деб баҳо берилди.