“Қува текстил” МЧЖда 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш” йили муносабати билан ҳамда давлат дастурини бажариш максадида 6-март куни “Халкаро хотин қизлар” кунига багишланган Цехлараро “Кизлар Давраси” кўрик танлови ўтказилди. Байрам тадбирида Истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М.Абдуллаева, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бошлиги М.Акрамова ва “Қува текстил” МЧЖ Олий тоифали юристи О.Хайдаровлар катнашиб барчани байрам билан муборакбод этишди. Шундан сўнг “Қува текстил” МЧЖ бош директори М.Раимжонов корхонада меҳнат қилаётган барча хотин-қизларни байрам билан самимий муборакбод этиб, тадбирни кириш сўзи билан очиб берди ва танловда иштрок этаётган қизларга омад тилади.
Кўрик танловда қизлар 5 та шарт буйича беллашдилар. Қизғин баҳслардан сўнг 1-ўринни энг зукко ва ўз касбининг устаси бўлган О.Олимова, 2-ўринни С.Эргашова, 3-ўринни Г.Хошимова эгаллашди.
Д.Рўзиева “Энг зукко” ва С.Муродова “Энг латофатли” номинациялари бўйича қимматбаҳо совғаларни қўлга киритдилар.
Кўрик танлов барчанинг эсида қоларли бўлиб ўтди.