Жорий йилнинг 28 февраль куни “Тошиссилиқлик Маркази” ДУКда 2017-2019 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини 2018 йилдаги ижроси муҳокамасига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш конференцияси бўлиб ўтди.
Таклиф этилганлар: Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ижтимоий ҳимоя масаласи бўйича бош мутахассиси Р.Мирходжаев, тармоқ касаба уюшмаси Тошкент шаҳри бўйича масъул ташкилотчиси Д.Исмоилова, М.Улуғбек туман кенгаши раиси Д.Мухитдиновалар иштирок этишди.
“Тошиссилиқлик маркази” ДУКда 1334 нафар ходимлар меҳнат қилаётган бўлиб, йиғилишга ҳар бир цех участкасидан 120 нафар делегатлар сайланди ва қатнашди. Йиғилишда иш беруви А.Куришенков ва касаба уюшма қўмитаси раиси Ф.Фахритдинов ўтган ҳисобот йили давомида ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида жамоа шартномасида белгиланган тадбирлар юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот бердилар.