Мамлакатимизда, меҳнат шартномалари асосида корхона ва ташкилот, муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аьзолари, меҳнат ногиронлари ва фахрийларини, ёрдамга муҳтожларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини таьминлашга қаратилган норматив ҳуқуқий ҳужжатлардан бири-корхона ва ташкилотларда иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги тузилган жамоа шартномалари ҳисобланади.
Жамоа шартомасининг эътиборли томонларидан бири шуки – жамоа шартномасида корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа шартлар, шу жумладан қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда кўрсатилганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар (қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компенсациялар, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача тарбия муассасаларида текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёз ва компенсациялар) ҳам киритилиши мумкин.
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари хоразм вилояти касаба уюшмалари тармоқларига қарашли корхона ва ташкилотларда бошланғич ташкилотлар иштирокида имзоланаётган жамоа шартномалари сифати йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида жамоа шартномаларининг ўтган йилдаги бажарилиши ва 2019 йилда киритиладиган ўзгаришларга бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, жорий йилнинг февраль ойида “Хоразм палас” МЧЖ, “Хоразмтех” МЧЖ, “Хонқа чевар” МЧЖ ларида, Урганч Олимпия заҳиралари коллежи, Урганч политехника ва компьютер технологиялари каби коллежларида, Урганч, Гурлан, Янгиариқ, Янгибозор туманлари Ободонлаштириш бошқармаларида бўлиб ўтди. Йиғилишда тармоқ Республика кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Б.Ибрагимов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Бўлиб ўтган йиғилишда корхона, ташкилот ва муассасалари рахбарлари, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ҳисобот беришди. Йиғилиш мухокамаларига кўра жамоа шартномаларига ходимлар ва меҳнат фахрийларининг, ногиронлар ва кам таьминланганларнинг ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган янги тадбирлар киритилмоқда. 2017 йил 22 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 2017-2019 йиллар учун имзоланган Бош келишув асосида жамоа шартномаларига аёллар ва ёшлар учун қўшимча кафолатларни, шу жумладан, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунини узайтириш, болали аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш ва қисқартирилган иш вақтини ўрнатиш, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш, уй-жой қурилиши, шунингдек сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўташга ҳақ тўлаш учун ёш ходимларга фоизсиз ссудалар бериш имтиёзларини киритиш тавсия этилди.