Жиззах вилоят тармоқ тизимидаги “Jizzax Teхtile” хорижий корхонаси 2018 йил давомида корхона маъмурияти ҳамда касаба уюшмалари ўртасида қабул қилинган жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан конференция йиғилиши ташкил этилди.
Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни бевосита амалга оширишда тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотлардаги ишчи ходимларнинг ҳиссаси беқиёс.
Шу мақсад асосида, касаба уюшмаларининг ишчи ходимларни ижтимоий иқтисодий ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи асосий қуролларидан бири жамоа шартномалари ҳисобланади.
Жамоа шартномасининг эътиборли томони – жамоа шартномасида корхона ёки тташкилотнинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, қонун ва бошқа норматив ҳужжатлар асосида белгилаб қуйилган имтиёз ва имкониятлардан ишчи ходимларнинг самарали фойдаланиш белгилаб қўйилган.
Корхона, ташкилот ва таълим муассаларида жамоа шартномаларининг 2018 йил якунларига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишларида тармоқ Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси иштирок этиб, сўзга чиқди.
Жумладан, Бахмал туман ободонлаштириш бошқармаси, Зарбдор туман ободонлаштириш бошқармаси, Ғаллаорол туман ободонлаштириш бошқармаси, “Экоклимат” МЧЖ, Зафаробод маиший хизмат касб ҳунар коллежи, Фориш туман ободонлаштириш бошқармаси, Бахмал маиший хизмат касб ҳунар коллежи ва бошқалар. Шу билан бирга тармоқ масъул ташкилотчиси томонидан бошланғич ташкилотларга бевосита амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Бўлиб ўтган йиғилишларда тармоқ касаба уюшмалари томонидан ишчи ходимларга кўпроқ имтиёз ва имкониятлар берилишини, жумладан, фоизсиз ссудалар бериш ҳамда мамлакатимиздан ташқари яъни, чет давлатлардаги санаторияларга имтиёзли йўлланмалар ажартилишини ташкил этиш бўйича таклифлар киритилди.