Қорақалпоғистон Республикаси «Туямуйин-Нукус» минтақавий сув қувирларидан фойдаланиш бошқармаси, Нукус шахар, Кегейли ҳамда Элликқалъа туманларидаги Ободонлаштириш бошқармаларининг бошланғич касаба уюшма ташкилотларида имзоланган жамоа шартномаларининг 2018 йилда бажарилиши мухокамаси якунига бағишлаб меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган меҳнат жамоасининг умумий йиғилишларида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Қадиров иштирок этди.
Йиғилишда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ҳисоботи тингланиб иштирокчилар жамоа шартномасини тешириб борувчи комиссия раисининг далолатномаси билан таништирилди.
Ушбу корхона ва ташкилотларда меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда, иш берувчи касаба уюшма қўмитаси билан ижтимоий шерикчилик асосида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, жамоа шартномасини бажариш борасида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий кафолатларини таъминлаш, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини юритиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни тарғиб қилиш, ходимларининг саломатлигини ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш каби устувор йўналишларга эътибор қаратилган.
Жумладан, Элликқалъа тумани Ободонлаштириш бошқармасидаги ишчиларга ҳар чоракда 86771,4 минг сўм рағбатлантириш пули, узоқ йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга қўшимча 188053,9 сўм маблағ сарфланган.
Ходимларинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсиз иш ўринларини яратиш мақсадида жамоа шартномаси орқали махсус кийим бош харид қилиш учун 5520,0 минг сўм маблағ ажартилган, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари бўйича қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ 864,0 минг сўм миқдорда суғурта қилинган.
Бундан ташқари, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга доир қўшимча имтиёзлар бериш мақсадида амалдаги жамоа шартномалрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи кўриб чиқилди.