Жорий йилнинг 18 март куни Тошкент вилояти “Сувоқова” ДУКда
2017-2019 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини 2018 йилдаги ижроси муҳокамасига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш конференцияси бўлиб ўтди.
Таклиф этилганлар: Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ижтимоий ҳимоя масаласи бўйича бош мутахассиси Р.Мирходжаев, тармоқ касаба уюшмаси Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Мирзаев, Қибрай туман кенгаши раиси Ж.Мирахмедов иштирок этишди.
“Сувоқова” ДУКда 2832 нафар ходимлар меҳнат қилаётган бўлиб, йиғилишга 11 туман кенгашидан 53 нафар делегатлар сайланди ва қатнашди. Йиғилишда иш беруви С.Миржалилов ва касаба уюшма қўмитаси раиси Ж.Миртурсунова ўтган ҳисобот йили давомида ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида жамоа шартномасида белгиланган тадбирлар юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботи ҳамда жамоа шартномасини текшириб борувчи комиссия раисини текширув далолатномаси билан таништирилди.
Йиғилишда касаба уюшма фаоллари сўзга чиқиб, жамоа шартномаси орқали ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимояси қай даражада таъминланаётгани тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.
Шунингдек, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга доир қўшимча имтиёзлар берилиши мақсадида жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар ва улар натижасида эришилаётган ютуқлар ҳамда меҳнаткашлар учун яратилган қўшимча имтиёз ва кафолатлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.