Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“Мўъжиза яратар аёл қўллари”

2019 йил 14 март куни Урганч шаҳрида ЎзМТДП Урганч шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти”, “Тадбиркор аёл” уюшмаси Урганч шаҳар бўлими ҳамда Ўзбекистон исътемол товарлари ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ҳодимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши “Ёшлар бирлшамаси” билан ҳамкорликда “Мўжиза яратар аёл қўллари» мавзусида кўрик-танлов ўтказилди. Кўрик-танловда Партия Ижроия Қўмита аъзолари, Урганч шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аманбаева, “Тадбиркор аёл” уюшмаси Урганч шаҳар бўлими раиси А.Шукурова, “Ҳунарманд” уюшмаси Урганч шаҳар бўлими мутаҳассиси Б.Бобожанова,  Урганч шаҳар Тиббиёт коллежи директори М.Аҳмедова, Ўзбекистон исътемол товарлари ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ҳодимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши раиси Ф.Балтаев, Урганч шаҳридаги тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар иштирок этишди.

Кўрик-танлов Урганч шаҳрида фаолият кўрсатаётган тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар, миллий либослар тайёрлаш, миллий ҳунармандчилик билан шуғулланадиган ижодкор 12 нафар ёш хотин-қизлар ўртасида ўтказилди.

Кўрик-танловни ўтказишдан мақсад ёшлар ўртасида миллий  ҳунармандчиликни кенг ривожлантириш ва тарғиб қилиш, шаҳарда фаолият кўрсатаётган тадбиркор ва ҳунарманд аёлларни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик ва ҳанармандчилик, миллий дизайнерлик фаолиятининг турли йўналишларида ижод қилаётган истеъдодли ижодкор аёллар ва қизларнинг истеъдодларини ривожлантириш, ўзбек қизларининг кийиниш маданияти ва маънавий қиёфасини шакллантиришда миллий қадриятлар ҳамда миллий матолардан тикилган либосларни аёллар ва қизлар ўртасида тарғиб қилишдан иборат.

Кўрик-танловда иштирокчилар 3 шарт бўйича беллашдилар.

1-шарт: Таништирув шарти. – иштирокчи ўзи тўғрисида таништиради, касбининг тарихи ҳусусида, бугунги кунда олиб борётган ишлари, шу кунгача қатнашган тадбир ва танловлари юзасидан тайёрлаган тақдимотини намойиш этдилар.

2-шарт: “Эркин мавзу”

3-шарт: Миллий либослар кўргазмаси- бу шартда иштирок этувчилар ўзлари томонидан миллий  матоларимиздан фойдаланган холда яратилган, миллий ва замонавийлик уйғунлашган  холда,  миллий каштачилик намуналари билан тикилган либослар  кўргазмаси ва 10  дона энг нафис ва миллийлик акс этган дизайн бўйича тикилган либослар   намойиши (подиум) билан иштирок этдилар.

Кўрик танловда Санъат коллежи ўқувчилари томонидан куйлар ижро этилди.

Кўрик-танловда 1-ўринни Г.Аллаёрова, 2-ўринни З.Юсупова, 3-ўринни Н.Машарипова қўлга киритдилар.

Кўрик-танловда қатнашган барча иштирокчилар ҳамкорларнинг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

 

Хоразм вилояти “Ёшлар бирлашмаси”

раиси Х.Матсаидов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!