Жорий йилнинг 22-23 март кунлари Жиззах шаҳридаги “ECOCLIMAT” масъулияти чекланган жамиятида Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб “Спорт саломатлик – гарови” шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди.
Спорт мусобақасини ўтказишдан мақсад, корхоанда меҳнат қилаётган ишчи ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт турларининг инсон ҳаётидаги муҳим аҳамияти, жисмоний ва маънавий соғломлик унинг асоси эканини тарғиб этиш ҳамда уларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат эди.
Мусобақа иштирокчилари дастлаб эркаклар мини футбол тури бўйича корхонанинг 6 та жамоаси ўзаро беллашишди. Мини футбол мусобақаси тенг курашлар остида қизғин тарзда кечди. Мусобақа финалида корхонанинг қадоқлаш бўлими ишчиларидан иборат “Лочин” жамоаси ва корхонанинг қўриқлаш ва электрикларидан иборат “Бургутлар” жамоаси ўзаро баҳс олиб боришди. Мусобақа якунида қадоқлаш бўлимининг “Лочин” жамоаси ғолибликка эришди ва мусобақа кўчма кубоги, диплом ҳамда 200,0 минг миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.
Мусобақанинг шахмат тури бўйича эркаклар ўртасида 1-ринни маркетинг бўлими ходими И.Мавлянов қўлга киритган бўлса, 2-ўрин корхона экспедитори Ғ.Қурбоновга насиб этди. Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Аёллар ўртасида ўтказилган спортнинг шашка тури бўйича 1-ўринни қадоқлаш бўлим ишчиси С.Абророва эгаллаган бўлса, 2- ўринни ҳам қадоқлаш бўлими ишчиси А.Пирбоева эгаллади.
Ушбу спорт тадбирини ташкил этиш учун корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан 2000,0 минг сўм маблағ, корхона маъмурияти томонидан 1000,0 минг сўм маблағ сарфланди.
Мусобақа сўнгида корхонанинг барча ишчи ходимлари учун байрам дастурхони безатилди. Ушбу Наврўз байрами корхонада кўтаринки руҳда ўтказилди.