Жорий йилнинг 25 март куни Хоразм вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти ёшлар бирлашмалари ҳамда “Хоразм ипаги” масъулияти чекланган жамияти бошланғич касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида “Ёшларга эътибор-келажакка эътибор” шиори остида Урганч шаҳридаги касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларидан бир гуруҳ ёшлар учун “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури” доирасида “Менинг келажакдаги иш жойим” акцияси ўтказилди.
Корхона иш фаолияти билан ўқувчи-ёшларни корхона ёш ходими Хамид Матсаидов таништирди. Хозирги кунда корхонада 265 нафар ходимлар ишлаши, шулардан 225 нафари ёшларни ташкил этиши хақида гапирди. Корхона қошида корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сотув докинлари ташкил этилган. Бундан ташқари корхона ходимлари бепул овқат билан таъминланган. Ишчиларнинг ходимлар гимнастикаси билан шуғулланишлари учун махсус хоналар спорт анжомлари билан жиҳозланган. Ходимлар учун ишга бориб-келишлари учун автобуслар йўлга қўйилган.
Корхонада натижаларга эришаётган ёшлар учун рағбатлантириш мехнаизмлари ишлаб чиқилган бўлиб, жумладан. яқинда “Наврўз” байрами арафасида корхонада намунали хизмат қилиб келаётган ёш ходимларидан 40 нафари Бухоро вилоятига саёхати ташкил этилди.
Ўтказилган тадбирда Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси маслаҳатчиси, ёшлар бирлашмаси раиси Б.Исмаилов иштирок этди.
Тадбирда иштирок этган ёш коллеж битирувчиси Д.Ахмедова корхона фаолияти билан танишгандан кейин таъсуротлари ҳақида шундай дейди. “Мен Урганч Маиший касб-ҳунар коллежида ўқийман, ҳозирги кунгача яшаш жойимга яқин, муносиб иш шароитлари яратилган, ўзим ёқтирган касбда ишлаш орзусида эдим, мана “Хоразм ипаги” МЧЖ фаолияти билан танишганимдан кейин шу корхонада ишлаш истаги пайдо бўлди”.