2019 йил 18-19 апрель кунлари Арсиф қишлоғидаги “Ал-Фарғоний” номли дам олиш уйида бир кунлик Истеъмол товарлари ишлабчиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши томонидан “Бошланғич ташкилот – касаба уюшмасининг асоси” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Ўқув семинарда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг масъул ташкилотчиси М.Абдуллаева, Фарғона шаҳар кенгаши раиси К.Юсупов ва ҳисобчиси Р.Қорабоев, Риштон туман кенгаши раиси, Ё.Эргашев ҳамда шаҳар ва туман кенгашлари тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари, ҳисобчилари, касаба уюшма фаолларидан 40 нафари қатнашди.
Тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда бугунги кунда амалга оширилаётган бир қатор ижобий ишлар, ютуқ ва камчиликлар тўғрисида ҳамда тармоқ меҳнаткашлари меҳнатини муҳофаза қилиш, уларни соғломлаштириш, ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, касаба уюшмалари олдида турган бир қатор вазифалар ҳақида Республика Кенгашининг масъул ташкилотчиси М.Абдуллаева гапириб ўқув-семинарини очди.
Кун тартибидаги биринчи “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига бағишланган дастури тўғрисида”ги масала юзасидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассиси М.Хатамов сўзга чиқиб, дастур юзасидан амалга ошириладиган ишлар бўйича ўқув-семинар қатнашчиларини таништириб ўтди.
Кун тартибидаги иккинчи “Корхоналарда Меҳнат тўғрисидаги қонунлар талабларига риоя этилиши, меҳнат шартномаларининг расмийлаштирилиши, меҳнат таътилларининг берилиши, меҳнат дафтарчаларининг юритилиши, оғзаки ва ёзма мурожаатлар, мехнаткашларни ҳуқуқий ҳимоялаш масалалари тўғрисида»ги масала юзасидан О.Қозихонованинг маърузаси тингланди. У ўз маърузасида меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришлар, корхона ва ташкилотларда меҳнат кодекси талаблари асосида олиб борилаётган ишларни бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан назорат ишларини олиб борилиши, меҳнаткашлардан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиблари хақида семинар қатнашчиларига тушунчалар бериб ўтди.
Кун тартибидаги учинчи “Жамоа шартномаларининг корхона ва ташкилотлардаги роли ва ўрни, жамоа шартномаларини тузиш, уларни ҳуқуқий мақомга келтириш, экспертиза қилиш, рўйхатдан ўтказиш тартиблари, бажарилишини назорат қилиш, ҳисоботлар тузиш тўғрисида”ги масала юзасидан ижтимоий ҳимоя бўлими мудири М.Акрамованинг маърузаси тингланди.
Кун тартибидаги тўртинчи “Касаба уюшма бюджет сметасининг бажарилишида меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, аъзолик бадаллари тушуми ва уни мақсадли сарфлаш, ҳисоботлар тузиш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини дам олдириш ва соғломлаштириш тўғрисида”ги масала юзасидан Фарғона шаҳар кенгаши ҳисобчиси Р.Қорабоевнинг маърузаси тингланди. У ўз маърузасида бугунги кунда янги ҳисобот шакллари, аъзолик бадалларининг тушумини мунтазамлигига эришиш ҳақида гапириб ўз сўзини якунлади.
Кун тартибидаги бешинчи “Корхона ва ташкилотларда меҳнат муносабларидаги меҳнат муҳофазасига оид қонун ва меъёрий ҳужжатлари ижросини таъминлаш, жамоа шартномаларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ва битим келишуви тадбирларини ишлаб чиқиш ва улар ижросини назорат қилиш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларига чалиниш ҳолатларининг олдини олиш бўйича профилактик ишларни ташкиллаштириш тўғрисида”ги масала юзасидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассиси М.Хатамовнинг маърузаси тингланди.
Кун тартибидаги олтинчи “Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳужжатларни юритиш, юқори орган ва ўз қарорларининг бажарилиши тўғрисида”ги масала юзасидан К.Юсуповнинг маърузаси тингланди.
Куннинг иккинчи ярмида спорт мусобақаси ўтказилди. Спорт мусобоқасида ғолиб бўлганлар кун якунида муносиб тақдирландилар.