Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Ўқув семинар

Нодавлат сектори корхона ва ташкилотларини касаба уюшмаларига жалб этиш юзасидан ўқув семинар бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 20 май куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти ҳудудидаги туман (шаҳар) кенгашлари ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислари иштирокида нодавлат сектори корхона ва ташкилотларини касаба уюшмаларига жалб этиш бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди.

Ўқув семинарга Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси С.Сайфуллаев, бош юрисконсульти А.Ганибаев, Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Ибрагимов ва Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири А.Атаджановлар қатнашди.

Йиғилишни Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Ибрагимов очиб, тармоқ касаба уюшмасига нодавлат сектори корхона ва ташкилотларини жалб этиш ҳамда касаба уюшмаси аъзолик афзалликларини тарғиб этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Кун тартибидаги масала юзасидан ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси С.Сайфуллаев сўз олиб, 2016 йил 3 майдаги Республика кенгашининг Раёсат йиғилишида қабул қилинган қарорларда белгиланган вазифалар ижроси бўйича йиғилиш иштирокчиларига тушунтириш бериб ўтди.

Йиғилишда бош юрисконсульт А.Ганибаев сўзга чиқиб, йиғилиш иштирокчиларига корхона ва ташкилотларда иш олиб бориш фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни тўғри қўллаш ҳамда меҳнат қонунчилигида белгиланган аёллар ва ёшлар учун имтиёз ва кафолатларни жамоа шартномасига киритиш бўйича тушунтириб берди.

SAMSUNG CAMERA PICTURES

SAMSUNG CAMERA PICTURES

Сўзга чиққан ташкилий ишлар бўлими мудири А.Атаджанов туман (шаҳар) кенгашлари ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилиш ва тадбирлар бўйича баёнларни расмийлаштириш ҳамда ҲС, ТИ, ЖШ – ҳисоботларини ўз вақтида топшириш бўйича тўхталиб ўтди.

Йиғилиш сўнгида “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш” юзасидан республика кўрик-танловининг Республика тармоқ босқичида фахрли 2-ўринни эгаллаган Боғот тумани “Хоразм тех” масъулияти чекланган жамияти меҳнат муҳофазаси вакили Каримов Бехзод Республика кенгашининг дипломи ва қимматбаҳо совғаси “Samsung” русумли қўл телефони билан тақдирланди.

SAMSUNG CAMERA PICTURES

SAMSUNG CAMERA PICTURES

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!