Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори”

Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишларини ошириш, айниқса оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш  мақсадида 2019 йил
26-апрель куни истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси қарши шаҳар кенгаши тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида Қарши “Ихтисослаштирилган Олимпия захиралари” мактаб интернати енгил атлетика манежида “Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори” шиори остида оилавий спорт мусобақалари ўтказилди.

Ушбу оилавий мусобақаларда ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари  Низом асосида спортнинг 6 та тури бўйича беллашдилар.

Мусобақада тармоқ касаба уюшмаси Карши шахар кенгашидан 14 та корхона ва ташкилотлардан 84 ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.

Мусобақа якунларига кўра:

– ўғил болали жамоалар ўртасида, Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси  ишчиси –  Рахимов Ҳамидулло оиласи 1-ўринни;

Нишон маиший хизмат коллежи ишчиси –  Беккамов Асқар оиласи 2-ўринни;

Косон ободонлаштириш бошқармаси ишчиси – Махмараимов Фаррух оиласи 3-ўринни.

– қиз болали жамоалар ўртасида, Қарши туман ободонлаштириш бошқармаси ишчиси Чориев Ризамат оиласи 1-ўринни;

Косон туман ободонлаштириш бошқармаси ишчиси Очилов Анвар   оиласи 2-ўринни;

Шаҳрисабз ободонлаштириш бошқармаси ишчиси Тўраев Аброр оиласи 3-ўринни эгалладилар.

Ғолибларга эсдалик совға ва дипломлар топширилди.

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!