Ёшларнинг истеъдодини намоён қилиш, танлаган касби ва мутахасисликларини чуқур ўрганишга қизикишини кучайтириш, касбий маҳорат ва малакасини ошириш учун 2019 йил 27 апрель куни Наманган шаҳридаги VIVA номли гўзаллик салонида Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши томонидан ёшлар ўртасида «Энг фаол ёш ишчи касб эгаси» танловининг сартарошлик ва декоратив косметика устаси номинацияси бўйича танлов ўтказилди. Танловда «Хушнос» гўзаллик салони ишчилари Асфандиярова Азиза 1-ўрин ҳамда Акбарова Шахноза 2-ўринни, «Анор» гўзаллик салони ишчиси Нормирзаева Гулхаё 3-ўринни эгаллади.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.