2019-йил 7 май куни «Энг яхши ёш ишчи касб эгаси» танловининг «Ошпазлик иши» ва «Сарторошли ва декоратив косметика устаси» номинациялари бўйича мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 5-июльдаги ПП-5106 сонли «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги фармонининг юналишларини бажариш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2019 йил 11 апрелдаги 17-24 «с»-сон, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг 2019 йил
11 апрелдаги №06/01-сон,Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг 2019 йил 10 апрелдаги №01-04/83-сонли қўшма қарори асосида «Энг яхши ёш ишчи касб эгаси» танловининг бир қатор номинациялари бўйича туман босқичлари ўтказилиб,унда ёш мутахассислар, шунингдек коллеж ўқувчилари иштирок этди.
Ушбу танловни ўтказишдан мақсад ҳар тамонлама соғлом ва баркамол авлодни камол топтиришга йўналтирилган ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга ошириш,ёшларнинг иқтидорини ва яратувчанглик қобилиятларини юзага чиқариш,ўзлари танлаган касб ва мутахассисликларини пухта ўзлаштиришга бўлган қизиқишини орттириш, ўз касбига бўлган ҳурмат ва фахр туйғуларини шакллантириш,ўларга орасида соғлом рақобат ўрталигини яратиш орқали касб маҳоратини ва билим савиясини ошириш ҳисобланади.
«Ошпазлик иши» номинацияси бўйича Беруний туманидан Хасанова Гулноза 1-ўринни, «Сарторошлик ва декоратив косметика устаси» номинацияси бўйича Нукус шаҳридан Нуратдинова Нуржамал 1-ўринни эгаллади.
Танлов ғолиблари жорий йилнинг 15-25 май кунлари оралиғида Ўзбекистон Республикаси миқёсида ўтказиладиган якуний босқичга йўлланма олди.