Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг ташкиллаштирувида
“28 апрел Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган «Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат» шиори остида 22-29 апрел оралиғида меҳнат мухофазаси ҳафталиги ўтказилмоқда. Шу муносабат билан
23 апрел куни Қорақалпоқ давлат И.В.Савицкий номидаги санъат музейи конференция залида давра суҳбати ва меҳнат мухофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловининг 1-босқичи якуни бўйича ғолибларни тақдирлаш бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси қошидаги Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича худудий комиссияси аъзолари, корхона, муассаса ва ташкилотлардаги касаба уюшмаси қўмита раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассислари иштирок этдилар.
Давра суҳбатини Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Улықбек Жалменов кириш сўзи билан очиб бериб, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳақида, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг инсон соғлиғига таъсири ва ушбу хавфли омилларни ўлчашда қўлланиладиган замонавий услублар, иш ўринлари шароитини, тартибини, иш анжомларининг ва ускуналарининг бахтсиз ҳодисаларнинг юзага келишига сабабчи бўлиш эҳтимоллиги назаридан ўларнинг олдини олишга имкон яратадиган чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат, деб айтиб ўтди.
Давра суҳбатида тадбир ўтказилишига маъсул Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Улуғбек Мухаммедов меҳнатни муҳофаза қилишнинг асосий услуби хавфсизлик техникасини қўллаш, бунда асосан иккита масала ўз ечимини топиши зарурлиги, биринчиси бу иш жараёнида инсон учун хавфсиз бўлган машина ва жиҳозлар яратиш, инсон хавфсизлигини таъминловчи махсус ҳимоя воситалари ишлаб чиқиш, иккинчиси эса ходимларни хавфсиз меҳнат услубларига ўқитиш ва қўлай меҳнат шароитларини яратиш ва бир қатор долзарб масалалар ҳақида ва Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда Ўзбекистонда 2017-2020 йиллар учун муносиб меҳнат бўйича давлат дастурининг изчил амалга оширалаётгани катта аҳамиятга эга эканлиги, бугунги кунда давлатимизда миллий қонунчилик ва ҳуқуқни ҳимоялаш амалиётига халқаро меҳнат стандартларини имплементация қилиш бўйича тизимли чоралар амалга оширилиб, ХМТ билан ҳамкорликни ривожлантириш ва халқаро меҳнат тамоилларини қўллаш бўйича чора-тадбирлар бажарилиши аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек суҳбат давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғы Кенгесиниң қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғы Кенгеси қошидаги Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича худудий комиссияси раиси Даўытбай Қурбаниязов, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг мутахассиси Утенов Насратдин (Касб касалликлари, меҳнат жароҳатлари келиб чиқиши ва ёмон оқибатли вазиятларнинг олдини олиш йўллари), Савдо-саноат Палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азербаев Кууанышбай (Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқларидаги ишларни хавфсиз олиб бориш услублари), Қорақалпоғистон Республикаси Бош шифокорлик тиббий экспертиза комиссияси психиатри Аяпберген Сугралиев (Ишлаб чиқариш билан боғлиқ содир бўлган бахтсиз ҳодиса, жароҳатланиш, касб касалликларининг таҳлили),– “Қўнғирот сода заводи” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Аллаяров Бахтияр (Иш ўринларининг меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилигига аттестациядан ўтказиш ишларини ташкиллаштириш ҳақида) ва “Тахиатош нефт базаси” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Палуаниязов Мурат (Бахтсиз ҳодислар ва касб касалликлари таҳлили) лар ўз маърузалари билан иштирок этишдилар.
Давра суҳбати давомида оралиғида қатнашчилар иштирокида “Меҳнатни муҳофаза қилишга оид ҳуқуқингизни биласизми” номли зукколар ўйини ўтказилди.
Шундан сўнг Давра суҳбати иштирокчилари ташкилий қўмита томонидан ташкиллаштирилган корхоналарда ишчилар томонидан қўлланиладиган шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари, махсус кийим-бош ва ўлчов асбоблари кўргазмасини томоша қилдилар.
Давра суҳбатининг мақсади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари бирлашмалари ташкилотлари Кенгаши, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ўртасида 2017-2019 йиллар учун имзоланган Минтақавий келишуви асосида ижтимоий шериклар билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг шакл ва услубларини такомиллаштириш, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, бу соҳадаги фаолиятини кўчайтиришда иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобланади.
Ўтказилган Давра суҳбати мавзусидан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда Республикамизда хавфсиз меҳнат шароитини яратиш учун корхоналарни иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш ва тегишли ёш мутахассислар билан тўлиқтириб борсакгина Худудий келишувда кўрсатилганидек ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижаларига эришиш имконияти бўлади деган хулосага келинди. Учрашув қизиқарли савол-жавоб, фикр алмашувлар билан якунланди.