Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган аёллар ва уларнинг оила аъзоларини спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, уларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, аёллар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш, корхона, ташкилот ва муассасалардаги ишловчи аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва спорт билан оилавий шуғулланиш кўникмаларини шакллантириш, спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш мақсадида Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи аёллар ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида соғломлаштириш тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда Фарғона шаҳридаги 10 дан ортиқ корхона, ташкилотлардан 80 дан ортиқ аёллар қатнашдилар.
“Спорт – саломатлик гарови”
- “Ёшларга эътибор-келажакка эътибор”
- “Бошланғич ташкилот – касаба уюшмасининг асоси”