Ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилишида давлат ва нодавлат ташкилотларининг яқиндан ҳамкорлигини ташкил этиб бориш, ёшларнинг истеъдодини намоён қилиш, танланган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишини кучайтириш, иқтидорлик ёш мутахассисларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий махорати ва билим даражасини ошириш учун зарор шароитлар яратиш мақсадида Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси, Ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши қўшма қарорига асосан Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгашитизимидаги ташкилот ва муассасалар ишчилари ҳамда касб-ҳунар коллежларининг битирувчи курс ўқувчилари ўртасида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танлови ўтказилди.
Ушбу танловда 15 дан ошиқ ошпазлар ва сартарошлар иштирок этдилар. Шаҳар-туман босқичида ғолиб бўлган иштирокчилар ўртасидан вилоят босқичига ўтиб ғолиб бўлган “Ошпазлик иши” йўналиши бўйича Фарғона шаҳар Маиший хизмат касб хунар коллежи ўқувчиси Абдулхаев Зухриддин Хасанбой ўғли ҳамда “Сартарошлик санъати” йўналишида “Роксана” гўзаллик салони сартароши Омонова Хаётхон Шавкатжон қизи биринчи ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.