Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссия томонидан хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашишнинг мазмун мохиятини ёшларга тушунтириш мақсадида “Одам савдоси-давр муаммоси” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида чора тадбирлар ишлаб чиқилган.
Чора-тадбирлар режасига асосан Фарғона шаҳридаги Саноат ва хизмат кўрсатиш коллежида ёшлар ўртасида одам савдоси жиноятининг мудхиш оқибатлари ва унинг домига тушиб қолаётганлар тақдири, ушбу иллатни мамлакат тараққиёти, миллий қадриятларимиз ва маънавиятимизга кўрсатаётган салбий таъсирини ёшларга тушунтириш мақсадида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида аҳолини хабардор қилиш” мавзусида давра сухбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида корхона ва ташкилотларда ишловчи ишчи-ходимлар, ўқувчи ёшлар, маҳаллалардаги уюшмаган ахоли ўртасида одам савдосига қарши курашиш борасида кўплаб тарғибот ташвиқот ишлари амалга оширилишига қарамай, фуқаролар томонидан одам савдоси бўйича ўз хақ хуқуқларини билмаган ҳолда мўмай пул топиш, бойлик ортириш илинжида билиб билмасдан , ёлғон сўзларга учиб охироқибат пушаймон бўлаётганлар йўқ эмаслиги, алданиб қолиб ўз юртига кела олмасдан сарсон-саргардон бўлиб юрганлар ҳам кўплиги ҳақида гапириб ўтилди. Суҳбат якунида ёшларга ахоли ўртасида товламачилик ва фирибгарлик каби иллатлар кўплаб учраб турганлиги сабабли фуқароларнинг сергаклигини ва огоҳлигини ошириш кераклиги ҳақида айтиб ўтилди.