Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг ноябрь ойида Хоразм вилоятига ташрифларида Хоразм вилоятида аёллар турмуш шароитларини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, оғир турмуш шароитидаги оилалар, уларнинг хотин-қизларга ижтимоий – ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, оилалардаги салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича масъул раҳбарларга топшириқлар берган эди.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан 2018 йил 29 декабрь куни № 10/1-4507 сонли “Хоразм вилоятида аёллар турмуш шароитларини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, оғир турмуш шароитидаги оилалар, уларнинг хотин-қизларга ижтимоий – ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, оилалардаги салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди.
Тасдиқланган дастур 3 бўлим, 24 бўлимдан иборат бажарилиши муҳим бўлган чора-тадбирларни ўз ичига олади. Ушбу чора-тадбирларни ижросини таъминлаш бўйича Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида бўлгани сингари Урганч шаҳрида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Урганч шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан бундан икки ой олдин мақсад қилиниб бир хайрли ишга қўл урилди. Урганч шаҳри марказида жойлашган “Ёшлар маркази” биносида тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи устав фонди 90 млн сўмни ташкил этувчи, кундалик 700 комплект 28 млн сўмлик ишлаб чиқариш қувватига эга 160 хотин – қизлар доимий иш билан таъминланган барча шароитларга эга, 643 млн сўмлик ускуналар билан жиҳозланган “Урганч тикувчилик мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.
“Мен тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятида ишлашга ёшлигимдан қизиқардим, мана Президентимизнинг Хоразмга ташрифлари натижасида мен ўзим орзу қилган доимий иш ўрнимга эга бўлдим. Корхонада бепул кийим, овқат билан таъминланганмиз. Корхонамизда тиббиёт хонаси, дам олиш ва маънавият хоналари мавжуд дейди” Г.Эржанова.
Корхонада ходимларнинг ижтимоий – иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш, ифода этиш мақсадида иш берувчи ва ходимларнинг умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш натижаларига кўра корхонада бошланғич касаба уюшма ташкилоти тузилиб Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши хизматига олинди. Энда корхонанинг ходимлари жамоа шартномаси асосида корхонанинг ва касаба уюшма ташкилотларининг имкониятларидан фойдаланиш ҳуқуқларига эга бўлишди.