Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Урганч шаҳрида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танлови ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқиб, мамлакатимизда мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютиқларини, ўз касбини пухта ўзлаштирган баркамол авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Хусусан, ёшларнинг истеъдодларини намоён қилиш, танлаган касб ва ихтисосликларини чуқур ўрганишга қизиқишини кучайтириш, иқтидорли ёш мутахасисларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий маҳорати ва малакасини ошириш учун зарур шарт-шаритлар яратишга доир тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бу борада “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган устувор вазифалар алоҳида аҳамиятлидир.

Белгиланган вазифалар ижроси юзасидан, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёшларнинг халқаро стандартлар асосида касблар эгаллаши, етук мутахасис бўлиб етишишини таъминлаш мақсадида касаба уюшма ташкилотлари, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, касб-ҳунар таълими муассасалари билан ҳамкорликда “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловининг ошпазлик иши (Cooking) – ошпаз ва сартарошлик санъати (Hairdressing) – сартарошлик ва декоратив косметика устаси номинациялари бўйича Урганч шаҳар босқичи ўтказилди.

Урганч Маиший хизмат касб-хунар коллежи ва Урганч Туризм ва мехмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежларида бўлиб ўтган танловларда ёшлар фаол иштирок этишди.

Ташкилий қўмита томонидан тузилган хакамлар хайати томонидан ёшларнинг берилган саволларга жавоблари ва касбий-амалий топшириқларни бажаришга бўлган билимлари ҳолисона баҳолаб борилди.

Хакамлар хайатининг якуний қарорига асосан ошпазлик иши (Cooking) – ошпаз номинацияси бўйича 1-ўринни Урганч Туризм ва мехмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллеж ўқувчиси Абдалов Абдумалик Мурод ўғли эгаллаган бўлса, Урганч Маиший хизмат касб-хунар коллежи ўқувчиси Жонибекова Машхура Ишчан қизи сартарошлик санъати (Hairdressing) – сартарошлик ва декоратив косметика устаси номинация бўйича 1-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва иштирокчилар Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шахар кенгаши томонидан совғалар ва китоблар билан рағбатлантирилди.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!