Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори”

Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ёш ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, ёш ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш мақсадида Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмасининг Хоразм вилояти туман ва шаҳарларида “Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори” спорт мусобақасининг биринчи ва иккинчи босқичлари 2019 йил 28 апрелгача ўтказилди. Ўтказилган мусобақаларда жами 60 оиланинг 180 нафар аъзоси спорт борасида соғлом рақабатларини синаб кўришди.

Мусобақанинг туман ва шаҳар босқичларида 1-ўринни эгаллаган жамоалар вилоят босқичида Урганч шаҳрида “Спорт мажмуаси” да 2019 йил 4 май куни куч синашдилар. Тажрибали хакамлар хайъатидан тузилган жамоа мусобақа шартлари бўйича иштирокчиларини баҳолаб боришдилар.

Мусобақа натижаларига кўра 1,2,3-ўринни эгаллаган жамоалар ва иштирокчилар Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг қимматбаҳо совғалари, диплом ҳамда иштирокчи болажонлар эса китоблар билан тақдирланди.

 

                                  

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!