Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни, умумхалқ байрамини юқори савияда кенг нишонлашда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларига ғамхўрлик ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини хотирлаш, уларнинг оила аъзоларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2019 йил
1 майдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштирокини ташкил этиш тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳар ҳокимлиги ва бир қанча жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда 2019 йил 6 май куни 3 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Сабир Қурбанов, Жаббор Қаландаров, Аллаберган Худайбергановларнинг уйларига бориб холидан хабар олинди.
Урганч шаҳридаги касаба уюшма ташкилотларининг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ажратилган совғалари кенг жамоатчилик иштирокида тарқатилди.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари уйларида меҳмон бўлганларга урушнинг қай даражада ёвузлигини, бошларидан кечирган тасуротларини айтиб бердилар.