Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Ҳақиқий спорт кунига айланди

2019 йил 23 апрель куни Фарғона Давлат университети ўйингоҳида “Спорт куни” тадбири бўлиб ўтди, унда “Daewoo Textile” Корхонасининг барча ходимлари иштирок этдилар (жами 3 250 дан ортиқ иштирокчи ва томошабинлар).

Турнир доирасида бир неча спорт турлари бўйича “Daewoo Textile” корхонаси ходимлари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди ва унда қуйидаги спорт турлари бўйича жамоалар куч синашишди.

“Футбол”, “Воллейбол”, “Арқон тортиш”, “Эстафета”, “Тўпни айлантир”, “Саватга тушир”, “Аёллар футболи”, “Пигу”, “Арқонда сакраш”.

Умумий ҳисобда II ўринни “Фарғона йигирув” жамоаси қўлга киритди, спорт мусобақаси ғолиби эса “Тошлоқ” жамоаси бўлди, 1 270 балл тўплаган ҳолда бошқа жамоалардан ўзиб кетдилар.

Тушлик давомида мухлислар ва мусобақа иштирокчилари учун “Daewoo Textile” ишчи-ходимлари шўх рақслар хамда кўнгилочар қўшиқлар ижро этиб барчани хушнуд этишди.

Корхона раҳбарияти ташаббуси билан бу йилги спорт куни дастурида спорт куни лотореяси ўйналди. Лотореяда супер ютуқлар ҳамда кўплаб қимматбаҳо совғалар ўйналди!

Корхонанинг омадли ишчи-ходимлари ушбу лотореяда супер ютуқлар ҳамда кўплаб қиммабахо совғаларни ютиб олишди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!