Welcome to Тадиркорлик   Click to listen highlighted text! Welcome to Тадиркорлик
Тадиркорлик

«Темп – 2019» Тошкент Халқаро форуми. 24 июнь.

“ТЕМП – 2019” Тошкент Халқаро форуми иштирокчилари 24 июнь куни Тошкентга қайтгач, Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманидаги энг сўлим ва бетакрор табиат манзараларига эга бўлган масканда жойлашган “Чарос” меҳмонхона комплексида тантанали равишда кутиб олинди.

Комплексда ҳорижлик ва ўзбекистонлик касаба уюшма ёшлари
3 гуруҳга бўлинган ҳолда қизиқарли интерактив мулоқот орқали бир бирлари билан яқиндан танишдилар ҳамда турли мавзуларга йўналтирилган тренингларда қатнашдилар. Дўстона муносабатларга йўл очувчи машғулотлардан сўнг барча иштирокчилар Ўзбекистон касаба уюшмалари тасарруфидаги санаторийлар фаолияти, мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини намойиш этувчи кўргазмалар билан танишдилар. Махсус дастур асосида ташкил этилган Миллий либослар фестивалида иштирок этиб, бетакрор таассуротлар олдилар.

Шундан сўнг шу куннинг ўзида “ТЕМП – 2019” Тошкент Халқаро Форумининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков сўзга чиқиб, аввало Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан барча соҳаларда бирдек олиб борилаётган муқобили йўқ ислоҳотлар ва уларнинг бугунги кундаги ижобий натижалари, мамлакатимизда ёшларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, илм-фанда ютуқларга эришиши йўлида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор, олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва уларнинг натижалирини алоҳида таъкидлади. Шундан сўнг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Республикамизда ўтказилаётган бу каби йирик анжуманда 20 дан ортиқ мамлакат ва йирик халқаро ташкилотлардан нуфузли делегацияларнинг иштирок этаётгани мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган улкан ўзгариш ва янгиланишларга жаҳон ҳамжамиятининг эътибори тобора ортиб бораётганидан далолат эканлигини эътироф этди.

Тадбирда таъкидланганидек, мазкур йирик халқаро анжуманнинг мамлакатимизда илк маротаба ўтказилаётгани, ушбу форум касаба уюшма ёшларининг яқиндан мулоқот ўрнатиши ва билим-кўникмалари ҳамда маърифий даражасини ошириш учун кенг ва самарали майдон вазифасини ўташига шубҳа йўқ. Халқаро форум ёшлар учун етакчилик салоҳиятини ривожлантириш, билим ва кўникмаларни ошириш, касбий маҳоратни такомиллаштириш, долзарб масалаларда фикр юритиш ва уларга ечим топиш йўналишларидаги салоҳиятларини оширишда ўзига хос мактаб вазифасини ўтайди.

“ТЕМП – 2019” Тошкент Халқаро Форумининг тантанали очилиш маросимда ҳорижий касаба уюшма марказлари мутасаддилари ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда Ўзбекистонда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, бунинг натижасида мамлакатимиз ёшларининг илм-фан, санъат, спорт каби кўплаб соҳаларда самарали ютуқларни киритаётганларини эътироф этдилар. Ҳорижлик меҳмонлар Ўзбекистонда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятларини руёбга чиқариш, давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасида йўлга қўйилган ижтимоий шериклик орқали ёшлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида тўпланган илғор тажрибани оммалаштириш ҳар томонлама фойдали эканлигини таъкидладилар.

Форумнинг тантанали очилиш маросимини юқори савияда ташкил этилган маданий тадбир давом эттирди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!