Жорий йилнинг 3 май куни Андижон шаҳрида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Ёшларнинг истеъдодини намоён қилиш, танлаган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишини кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий маҳорати ва малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ўтказилган мазкур кўрик танловда туман (шаҳар) босқчиларида ғолиб бўлган корхона, ташкилотлар ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирок этди.
Танловнинг шартларига мувофиқ 16-25 ёшгача бўлган ёш ошпазлар иштирок этди.
Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра 1-ўрин “Андижон азим” МЧЖ ёш ошпази Комилов Нурилло Козимжон ўғлига;
2-ўрин Андижон миллий ҳунармандчилик ва ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Қодиров Отабекка;
3-ўрин – “Чинор” ошхонаси ёш ошпази Ботиров Азизбек Авазбек ўғлига насиб этди. Ғолиблар диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланди.
Бундан ташқари ёш ошпазлардан “Саховат сифат” МЧЖ ошпази Отажонов Озодбек ҳамда “Салат тайёрлаш” маркази ошпази Сотволдиев Сардорбек Хайрулло ўғли “Фаол иштироки учун” номинацияси ғолиблари деб топилди.
Тадбирда Бирлашма Кенгаши раиси Ш.Балтабаев ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати ходими Ж.Қобулов иштирок этди.