Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг V Қурултойидан сўнг ўтган давр мобайнида бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг корхона, ташкилот ва муассасаларида тутган ва мавқеини янада ошириш, ижтмиоий аҳамиятга эга бўлган ташаббусларини қўллаб қувватлаш, самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур меъёрий ҳуқуқий асосларни барча шарт шароитларни яратиш соҳасида Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимида ҳам муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Шу билан бирга, бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда, касаба уюшмалари тармоқ тизимида барча йўналишларда амалга оширилаётган ишлардан келиб чиққан ҳолда, кўрик танловни ўтказиш тизимни янада такомиллаштириш, унда барча бошланғич ташкилотларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг фаолиятини баҳолашда ходимларнинг ижтимоий- иқтисодий ҳимоясини таъминлаш соҳасида олиб бораётган ишларнинг аниқ натижаларга асосий эътиборни қаратиш зарур.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 31 мартдаги № 21-53 “с” сонли раёсат қарорини ижросини таъминлаш юзасидан ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг 1-босқичи жорий йилнинг 31-май куни Низом талабларига мос равишда ўтказилди.
Кўрик-танловга Жиззах шаҳар тармоқ тизимидаги ҳамда Ш.Рашидов туманидаги 21 та бошланғич ташкилотларнинг 15 таси ҳужжатларини топшириган бўлиб, якунда ушбу 15 та бошланғич корхона ва ташкилотлар ичидан баҳолаш комиссиси аъзолари хулосасига кўра, вилоят босқичига муносиблари танлаб олинди.
Танлов натижалари қуйидагича:
Кўрик-танловнинг бошланғич ташкилотларда касаба уюшма аъзолари сони 100 нафаргача корхона ва ташкилотлар бўйича:
1-ўрин Шароф Рашидов туман маиший хизмат ва иқтисодиёт касб ҳунар коллежи.
2-ўрин Жиззах шаҳар Ахитектура ва қурилиш касб ҳунар коллежи.
Кўрик-танловнинг бошланғич ташкилотларда касаба уюшма аъзолари сони 100 нафардан ортиқ корхона ва ташкилотлар бўйича:
1-ўрин “Жиззах текстиль” хоржий корхонаси.
2-ўрин “Екоклимат” қўшма корхонаси эгаллади.
Кўрик танлов ғолиблари ҳамда иштирокчиларига эсталик совғалари ва диплом билан тақдирланди.
Танловни маҳаллий оммавий ахборот воситаларида жумладан “Жиззах ҳақиқати” газетасида кенг ёритиш учун таҳририятга мақола тақдим этилди.