Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг V Қурултойидан сўнг ўтган давр мобайнида бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг корхона, ташкилот ва муассасаларда тутган ўрни ва мавқеини янада ошириш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур меъёрий-ҳуқуқий асосларни ва барча шарт-шароитларни яратиш соҳасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Шу билан бирга, касаба уюшмалари тармоқ тизимида барча йўналишларда амалга оширилаётган ишлардан келиб чиққан ҳолда “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловни ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш, унда барча бошланғич ташкилотларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг фаолиятини баҳолашда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий химоясини таъминлаш соҳасида олиб бораётган ишларнинг аниқ натижаларига асосий эътиборни қаратиш зарурлигини эътиборга олиб ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2019 йил 6 майдаги ЭН-03/500-сонли хатига асосан Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти шаҳар ва туман кенгашлари тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танлови ўтказилди.
Ушбу танловда 40 дан ошиқ корхона ва ташкилотлар иштирок этдилар. Шаҳар-туман босқичида ғолиб бўлган иштирокчилар ўртасидан вилоят босқичига ўтиб ғолиб бўлган аъзолар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида Фарғона “Чарм Полимер” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси ҳамда аъзолар сони 100 нафардан ошиқ бўлган “INDORAMA KOKAND TEXTILE” МЧЖ шаклидаги кўшма корхонаси касаба уюшма қўмитаси биринчи ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.