Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича қабул қилинган қатор қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини ташкил этиш ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини туризмга жалб этилишини янада ривожлантириш мақсадида Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши томонидан бир қатор тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган ходимларнинг 50 нафари учун Хива шаҳрига 2019 йил 27-август куни саёҳат ташкил қилинди.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” акцияси доирасида касаба уюшма ташкилотлари томонидан Республикамизнинг турли тарихий обидалари, шаҳарларига саёҳатлар ташкил қилинмоқда. Жумладан, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Марғилон, Термиз, Шаҳрисабз, Қарши, Нукус, Хива каби тарихий шаҳарларга кўплаб саёхатларни мисол қилишимиз мумкин. 2019 йилнинг шу давригача биргина Урганч шаҳар кенгаши аъзолигига олинган корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган 280 нафар ходимларнинг юқоридаги шаҳарларга 35 та саёҳати ташкил этилган бўлиб, уларга иш берувчи ва касаба уюшма маблағларидан 26 млн сўмга яқин маблағ сарфланди.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш,
савдо ва хизмат кўрсатиш
ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси
Урганч шаҳар кенгаши раиси Фозил Балтаев