Жиззах вилоят тармоқ тизимидаги Жиззах шаҳрида жойлашган “JIZZAX TEXTILE” хорижий корхонаси ишчи ва ходимлари ўртасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида 3-18 сентябрь кунлари Мустақиллик байрамига бағишлаб спорт мусобақаси ўтказилди.
Ушбу спорт мусобақасини ўтказишдан мақсад, ишчи ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатликни тиклашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади.
Ушбу спорт мусобақаси эркаклар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича 12 жамоа ўртасида ташкил этилди.
Спорт мусобақаси корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкиллаштирилди.
Мусобақа якунида жамоалар ўртасида 1-ўринни Механика бўлими ишчилардан ташкил топган “Механик” жамоаси, 2-ўринни электриклардан ташкил топган “Чароғбон” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақа иштирокчилари турли номинациялар буйича такдирландилар:
Энг яхши тўпурар -Элмуродов Сардор- маректинг бўлими менеджери.
Энг яхши Дарбозобон -Қаюмов Асқар -тайёр маҳсулот омбори юкловчиси.
Энг яхши жамоа етакчиси -Алматов Марат -механик бўлими ишчиси
Фаол иштирокчилар тақдирландилар.
Мелиев Бекзод – корхона электриги
Муминов Жахонгир – “Е” смена ишчиси
Маликов Собир – смена механиги
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалар ва диплом билан мукофотландилар.
Корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси бундай спорт мусобақасини ҳар йили доимий ўтказишга келишиб олдилар.