Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги ПҚ-3514-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ички туризмни янада ривожлантиришда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси ҳамда “Фусункор” МЧЖ томонидан жамиятда меҳнат қилаётган 12 нафар ишчи-ходимлар учун Республикамизнинг пойтахти бўлмиш Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳати ташкил этилди.
Мазкур жамият бошланғич касаба уюшмаси раиси бошчилигидаги ишчи-ходимлар жорий йилнинг 12-14 октябрь кунлари Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларини кўриш имкониятига эга бўлдилар. Жумладан, улар “Toshkent Citi”, “HUMO” арена, “Ашхобод” сайилгоҳларига ташриф буюрдилар.
Шунингдек, саёҳат давомида ишчи-ходимлар “Муқумий” театрида саҳналаштирилган “Айёргина аёллар” спектаклини томоша қилиш орқали катта таасуротлар билан қайтдилар.
Уюштирилган бундай саёҳат тадбирлари ишчи-хизматчиларнинг ишлаш самарадорлигини оширишга ўз хиссасини қўшади.