Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“ОММАВИЙ СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ”!

“Юрт тарақиёти  йўлида бирлашайлик” шиори остида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конститутциясини қабул қилинганлигини 27 йиллиги мунособати билан Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш,савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ҳодимлари касаба уюшмаси аъзолари  ўртасида вилоят мусобақаси ҳаваскорлар учун мослашган спортнинг “Мини футбол” ва туман кенгашлари раислари ўртасида спортнинг “Дарц” турлари бўйича спорт байрами ўтказилди.

Ушбу спорт тадбири мазкур йилнинг 25 октябрь куни Қумқўрғон туманининг спорт майдонларида ўтказилди.Спорт мусобақаларига иштирок этиш учун вилоятимизнинг барча туманларидан 100 нафардан ортиқ спорт ишқибозлари иштирок этдилар.

Тармоқ касаба уюшмалари аъзолари ўртасида вилоят мусобақасини ўтказишдан асосий мақсад тармоқ касаба уюшмаси аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш,уларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали мухофаза қилиш,ҳодимларни спортнинг жисмоний тарбия ҳамда оммавий турларига қизиқишини кучайтиришдан иборатдир.

Спорт тадбири ҳалқаро тоифадаги ҳакам Бахром Хамроев жамоаси томонидан адолатли ўтказилди.

Қизиқарли ва тортишувлар билан ўтказилган мусобақаларда спортнинг “Мини футлол” тури бўйича биринчи ўрин Шеробод тумани тармоқ касаба уюшмаси аъзоларига (команда мураббийси Неъмат Бобоев),иккинчи ўрин Қумқўрғон тумани жамоасига (мураббийси Обилов Зокир),учинчи ўрин Шўрчи туман жамоасига (жамоа мурабийси Ў.Мусурманов) насиб этди.

Спорт турининг “Дартс” бўйича ўтказилган мусобақаларида биринчи ўринни Узун туман кенгаши раиси Н.Давлатов,иккинчи ўринни Музрабод туман кенгаши раиси ўринбосари Хусанов Нуритдин ва учинчи ўриннни Шеробод туман кенгаши раиси Неъмат Бобоевлар қўлга киритишга мувафақ бўлдилар.

Спорт мусобақасида ғолиб бўлганлар тармоқ касаба уюшмасининг тегишли Диплом ва совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!