Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“Posco International Textile” МЧЖ томонидан ҳомийлик ёрдами

“Posco International Textile” МЧЖ хорижий корхонаси 2019-2020 ўқув йили учун Фарғона Давлат Университетидан 2 нафар, Фарғона Политехника институтидан 2 нафар ҳамда Тошкент Ахборот технологиялари университети Фарғона филиалидан 1 нафар иқтидорли, илмга чанқоқ, лекин ижтимоий муҳофаза муҳтож бўлган талабаларга корхона маъмуриятининг ташаббуси билан бир йиллик ўқув шартнома пулининг тўлови амалга оширилди. Ўтказилган 1 йиллик шартнома пули миқдори жами 55 млн. сўмни атшкил этди.

Талабалар танлов асосида сараландилар. Танлов 3 босқичда амалга оширилди. Танловда асосий эътибор талабаларнинг рейтинг баллари, ўқишга муносабати, оилавий шароити ва жамоат ишларидаги иштирокига қаратилди.

30 октябр санасида «Posco International Textile» МЧЖ Бош директори ва мутасадди шахслар билан талабалар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда талабаларнинг хақиқатдан ҳам истеъдод эгалари эканликлари билинди. Талабалардан бири ўз миннатдорчилигини шеърий мисралар билан ифода этди. Яна бир талаба онаси томонидан билдирилган ташаккурномани инглиз тилига таржима қилиб корхона Бош директорига тақдим этди.

Ушбу талабаларнинг ўқиш ва ишларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!