Андижон шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Qobil Ali Lyuks” МЧЖ
2007 йилда ташкил топган бўлиб ҳозирда 28 нафар ишчи ўрин бор. Корхонанинг асосий фаолият тури аҳолига маиший хизмат кўрсатиш йўналишида сумкалар тайёрлаб бериш ҳисобланади. Ёш иш берувчи томонидан муҳтарам Президентимизнинг 5та муҳим ташаббусини амалга ошириш борасида Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги махсус мактабида ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатиш лойиҳасини амалга оширди.
Ёш тадбиркорнинг лойиҳасига асосан ўқувчиларнинг бўш вақтларда унумли фойдаланиш, турли хил тадбирларни ва конкурсларни ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг ижодкорлик қобилиятини янада ривожлантириш, тадбиркорлик асосларини янада ўргатиш ва уларга бизнес режаларни тузишда кўмаклашиш, дарсдан ташқари пайтларда янги олиб келинган мини технологиялар ва ишлаб чиқариш жараёнлар билан таништириш ва ўқувчи қизларни касб-ҳунарга қизиқишларини янада кучайтиришни ўз ичига олган.
Ёш тадбиркорнинг истиқболли режаларига асосан йил охирига қадар хизмат кўрсатиш хажмини 1 млрд. сўмга етказиб жами ёш ишчилар сонини 50 нафарга етказишни ўз олдига мақсад қилган.