Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Мажлисининг 2020 йил 23 январдаги “Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш ҳамда тармоқ касаба уюшмасининг IV Қурултойини чақириш тўғрисида”ги 8-4 “с”-сонли қарорига мувофиқ ҳамда “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари органларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом”га асосан, тармоқ тизимидаги бошланғич ташкилот, туман, шаҳар кенгашларининг ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш бўйича Жиззах шаҳрида вилоят тармоқ тизими ташкилотлари учун ўқув семинари ташкил этилди.
Ушбу ўқув семинарда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши вилоят масъул ташкилотчиси М.Қулбоев, Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири И.Юнусов, меҳнат муҳофазаси бўлими мудири И.Жабборовлар иштирок этишди.
Ушбу семинарда шунингдек, Жиззах шаҳар ва туман тармоқ кенгаши раислари ва вилоят тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этишди.
Ўқув семинарда дастлаб касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун, унинг аҳамияти ва касаба уюшмаларида тутган роли юзасидан Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши меҳнат муҳофазаси бўлими мудири И.Жабборов маъруза қилди.
Шундан сўнг, Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири И.Юнусов ўз маърузасида – Ҳисобот-сайлов конференцияси бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти фаолиятида муҳим ва катта воқеа ҳисобланиб, бошланғич ташкилотнинг ҳисобот-сайлов конференцияси унга жиддий тайёргарлик кўришни, конференцияга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишларига касаба уюшмаси ташкилотининг фаолларини ҳам кенг жалб этишни, ҳисобот-сайлов конференциясини амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва юқори касаба уюшмаси органлари қарорларига риоя этган ҳолда ўтказиш ва конференция ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминлаш асосий вазифалардан бири эканлиги таъкидланди. Бунда тармоқ тизимидаги барча бошланғич ташкилотлар “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари органларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом”га қатъий риоя этиши зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга бошланғич ташкилотлар томонидан шаҳар, туман кенгашлари раисларига топшириладиган ҳисобот сайлов ҳисоботларини қандай тўғри расмийлаштириш кераклиги иштирокчиларга тушунтирилди.
Маърузалар тугагандан сўнг семинар иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга маърузачилар томонидан аниқ жавоблар берилди.