Welcome to Тадиркорлик   Click to listen highlighted text! Welcome to Тадиркорлик
Тадиркорлик

Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунини амалиётга тадбиқ этиш бўйича тарғибот тадбири

Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунини амалиётга тадбиқ этиш бўйича тарғибот тадбири Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани «AMUDARYOTEX» корхонасининг ходимлари, тармоқ тизимидаги касаба уюшма фаолларининг иштирокида Амударё тумани 9-сон болалар мусиқа мактабининг мажлислар залида бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудираси Каримова Нодира Баходиржановна, юридика бўлими бош юрисконсульти Бабаниязова Гузалья Тургунбаевна Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатаси бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Касб-ҳунар таълими бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси “Маҳалла” фонди, “Нуроний” жамғармаси Кенгаши, Мудофаа бўлими, Туризм департаменти, Ватанпарвар ташкилоти Кенгашларининг вакиллари ҳамда барча тармоқ касаба уюшмаларида фаол ишлаётган бошланғич касаба уюшмалари раислари иштирокида ташкил этилди.

Ўзбекистонда охирги уч йил ичида барча соҳаларда қиёси йўқ улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганинг гувоҳи бўлиб турибмиз, бу ўзгариш ва янгиликларни бутун жаҳон эътироф этмоқда.

Ислоҳотлар муҳтарам Шавкат Миромоновичнинг бош Конституциявий ғояси – “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқнинг хизматида бўлиш керак” деган ўта адолатли ва халқчил сиёсати негизида олиб борилмоқда.

2020 йил 24 январь куни мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан Олий мажлисга мурожаат қилди.

Мазкур тарихий санада бир қанча давлат бошқарувида янги институтларни ташкил этилиши, янги Қонунлар қабул қилиниши бўйича таклифлар бердилар.

Шу билан бирга, “2020 йил Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб, элон қилинди.

Мазкур мурожаатда Жамоатчилик палатасини ташкил этишни таклиф қилдилар. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари бугунги кунда аҳолини ўйлантираётган муаммоларга давлат идоралари эътиборини қаратиб, ўзларининг асосланган таклифларини бериб боришлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Бу дегани, касаба уюшмаларига янада катта устувор вазифа, ишонч билдирилганлиги, касаба уюшмалари эса аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ўрганиб чиқиш, давлат идораларига асосланган таклифлар киритиши зарур. Бугунги кунда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни – жараёнларда акс этишини кўриш мумкин.

Сўнгги уч йилда касаба уюшмаларида ҳам янги ислоҳотлар олиб борилиб, бир қанча ютуқларга эришилди.

Касаба уюшмаларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Кудратилла Мирсагатович Рафиков раҳбарлигида улкан ислоҳотлар олиб борилиб, замонавий болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, сиҳатгоҳлар, санаторийлар барпо этилмоқда, эскилари эса таъмирланмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида Мўйноқ туманида янгидан “Оқ кема” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳи қуриб битказилиш арафасида. Ушбу оромгоҳ ёнидан янги санаторий барпо қилиш режалаштирилмоқда.

Касаба уюшмаларида хатлов ўтказилди, фаолият юритаётган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари тўғрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилди, аъзоларимиз қанча эканлигини аниқлаб олинди, ҳар ойнинг иккинчи ҳафтаси сешанба кунини “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларга амалий ёрдам бериш” куни деб эълон қилиб, буни анъанага айланди, қуйи бўғин касаба уюшмаларидаги муаммолар биргаликда ўрганилиб, намунали ташкилотларнинг фаолияти эса оммалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268-сонли “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларнинг хонадонларига бориб, уларнинг яшаш, ижтимоий ҳолатлари батафсил ўрганилди. Амалий ёрдамлар кўрсатилди. (хонадонлар таъмирдан чиқарилди, маиший техника воситалари топширилди, тиббий хизмат кўрсатилди)

Шунингдек, ҳаммаларингизни ҳабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни 2019 йил 6 декабрда қабул қилиниб, 3 ойдан сўнг кучга кириши белгиланган.

Мазкур Қонун ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга, фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини таъминлашга, шунингдек касаба уюшмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонун ходимлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтиришини, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда касаба уюшмалари учун қулай шарт-шароит ва кафолатлар яратишини, касаба уюшмаларининг иш берувчилар, давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштиришини, меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Олдинги Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 1992 йил 2 июлда, яъни бундан 27 йил илгари қабул қилинган бўлиб, у 3та боб ва 22 та моддадан иборат.

Қонунга 2001 йил 7 декабрда ва 2016 йил 28 ноябрда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган бўлсада, у асосан деклоратив характерда бўлиб, аниқ тўғридан тўғри амал қилувчи ҳуқуқий нормалар деярли келтирилмаган.

Янги Қонун 9та боб 56та моддадан иборат бўлиб, аввалги Қонунга нисбатан бир қатор янги аниқ, тўғридан-тўғри амал қиладиган нормаларни ўз ичига олган.

Қонунни ишлаб чиқишдан асосий мақсадлар қуйидагилар эди:

Халқаро Меҳнат ташкилотининг Конвенцияларига мос равишда касаба уюшмаларини ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш;

Касаба уюшмасига бирлашиш имкониятларини кенгайтириш;

Касаба уюшмалари органларини давлат рўйхатидан ўтказишни соддалаштириш;

Ходимларни меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилишда асосий институтларда бири бўлган, меҳнат инспекцияларини қайта тиклаш;

Меҳнат соҳасида Ижтимоий шериклик хамда Жамоатчилик назоратини амалга оширишни тартибга солувчи нормаларни қонуний мустаҳкамлаш;

Амалдаги қонунда бор бўлган ховолаки ва деклоратив характердаги нормаларни бартараф этиш.

Қабул қилинган янги Қонунда юқорида санаб ўтилган барча мақсадлар ўз аксини топган.

Эндиликда қилиниши лозим бўлган асосий вазифалар:

Барча ташкилотларда, шу жумладан корхоналарда Қонунни тушунтириш ва тарғибот қилиш, аввало бевосита касаба уюшмаларида ишлаётган ходимларни ўқитиш;

Қонунга шарх тайёрлаш, мана бугун тажрибали мутахассислар томонидан шарх тайёрланмоқда;

Қонунни тайёрланган шархлар билан бирга чоп этиш ва барча корхона ташкилотларга етказиш;

Меҳнат инспекцияларини ташкил этиш;

Жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!