Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Янги корхонада ходимлар манфаати таъминланмоқда

Ховос кичик саноат зонасида айни пайтда кўплаб тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун шарт шароитлар яратилмоқда. Шулардан бири “Xovos shirinliklari best” МЧЖ халқимиз дастурхонини мазали қандолат маҳсулотлари билан безаб келмоқда. Корхонада айни пайтда
15 турдаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чикариш йўлга қўйилган.

– Корхонамиз Мустақиллик байрамининг 29 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилди дейди, биз билан суҳбатда корхона таъсисчиси А.Акбаров, – мазкур корхонанинг ишга тушуши натижасида 30 дан ортиқ янги иш ўрилари яратилди. “Xovos city” мавжуасида асосан ёшлар уй-жой билан таъминланишини эътиборга олиб, биз вақтинчалик ишсиз ёшларни, хотин-қизларни иш билан таъминладик. Ишчи ходимларга имкониятдан келиб чиқиб шарт шароитлар яратилган.

Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб “Xovos shirinliklari best” МЧЖда касаба уюшма ташкилоти тузилиб ўз фаолиятини бошлади. Демак, у ерда ишловчи ёшлар ва хотин-қизлар ижтимоий-иқтисодий манфаатлари касаба уюшмаси томонидан ҳимояга олинган бўлиб, ходимлар меҳнат самардорлигининг ошишига хизмат қилади.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!