Жорий йилнинг 2-3 октябрь кунлари Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош мутахассиси С.Сайфуллаев Андижон вилоятига ташриф буюриб, касаба уюшма таркибига кирган корхона, ташкилотларда олиб борилаётган ишлар билан танишиб чиқди.
Жумладан, Асака туманидаги “Асака текстил”, Марҳамат туманидаги “Марҳамат текстиль”, “Касаба текстиль” корхоналарида олиб борилаётган ишлар, ишчи ходимларга яратиб берилган шароитлар билан яқиндан танишиб, корхона вакиллари билан мулоқот ўтказилди.
Шунингдек, вилоятда касаба уюшма аъзолари сафини кенгайтириш, янги корхоналарни касаба уюшма аъзолигига жалб этиш мақсадида Андижон шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Олтин мато текс” МЧЖ, “Бобур M&F” ҚҚ, “Сабо ҳамкор” МЧЖ, Хўжаобод туманидаги “Файз-М” МЧЖ, “Гранд текстиль” МЧЖ, “Андижон текс” МЧЖларда урашув ўтказилиб, касаба уюшмага аъзолик афзалликлари, янги қонуннинг кучга кириши билан яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳақида тарғибот-ташқиқот ишлари олиб борилди ва аъзоликка қабул қилиш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.
Учрашувларда С.Сайфуллаевга Республика тармоқ касаба уюшмасининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Т.Сиддиқов ва тегишли туман ва шаҳар кенгашлари масъул ходимлари ҳамроҳлик қилдилар.