Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Тарғибот ишлари ташкил этилди

Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш сохалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош мутахассиси С.Сайфуллаев Фарғона  вилоятига ташрифи давомида Республика тармоқ касаба уюшмасининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси М.Абдуллаевалар билан биргаликда вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш ва тўқимачилик корхоналари, ҳамда кластерга аъзо корхона ва ташкилотларда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, янги ташкил этилган касаба уюшмасига аъзо бўлмаган ташкилотларда касаба уюшмаси аъзолик афзалликлари бўйича тарғибот ишларини олиб бордилар.

Жумладан, Фарғона шаҳридаги “Farg’ona Turon Tekstil”  МЧЖ, “Global Textile Solutions” МЧЖ ҚК, Фарғона туманидаги “Fergana Oseana” МЧЖ ҚК, Марғилон шаҳридаги “EXPO KOLLOR PRIN TEKS” МЧЖ шаклидаги қўшма корхоналарида олиб борилаётган ишлар, ишчи ходимларга яратилган муносиб мехнат шароитлари билан яқиндан танишиб, корхонанинг локал хужжати хисобланган жамоа шартномаси тузиш бўйича тавсиялар берилди.

Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган “EKOKERAMA” МЧЖ, “SANFA products” МЧЖ, “FEYXANTEX” МЧЖ ҳамда “UZWOOLENTEX” МЧЖларда жамоа шартномаси тузиш, касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари, хозирги кунда касаба уюшмаси томонидан берилаётган имтиёзлар, ишчи-ходимлар манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётган ишлар борасида қисқача тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шу куни Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш сохалари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти тизимидаги кластерга аъзо «Fergana Oseana» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси  пахта йиғим-терим ишларида фаол қатнашаётган илғор теримчи ходимлари вилоят бирлашган қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилдилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!