Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Хайрли тадбир амалга оширилди

Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар бирлашган қўмитасига аъзо бўлган “DAEWOO TEXTILE” МЧЖ қўшма корхонаси касаба уюшма қўмитасининг ҳар йилги анъанасига кўра 2020-2021 ўқув йили учун корхона ходимларининг 1103 нафар фарзандларига ўқув қуроллари жамланмаси совға сифатида тақдим этилди.

Жумладан, Фарғона фабрикаси учун – 604, Тошлоқ фабрикаси учун – 331, Қумтепа фабрикаси учун  – 168 комплект ўқув қуроллари бепул тақдим этилди.

Бу хайрли тадбир учун 67 834 500 сўм маблағ сарфланди. Зеро, билим учун сарфланган маблағ, албатта, ўз самарасини беради. Келажагимиз эгалари бўлмиш фарзандларимизнинг янги ўқув йилида аъло баҳоларга ўқишларини тилаб қоламиз.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!