Welcome to Тадиркорлик   Click to listen highlighted text! Welcome to Тадиркорлик
Тадиркорлик

Тарғибот тадбирлари ўтказилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи бўйича тасдиқланган медиа режасига мувофиқбугун 17 ноябрь куни Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Хонобод шаҳар Кенгаши тасаруфидаги LENS textile invest МЧЖ ходимлари ўртасида тадбир ўтказилди.

          Тадбирда масъул ташкилотчи Т.Сиддиқов томонидан мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиеёвнинг Қурултой иштирокчиларига табриги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясираиси Қ.М.Рафиқовнинг маърузаси ҳамда  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи делегатларининг мамлактимиз халқига, ишчи-меҳнаткашларига, касаба уюшмлари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга мурожаати ўқиб эшиттирилди.

         Хусусан, тадбир иштирокчилари томонидан ушбу Қурултой якунлари бўйича қабул қилинган янгиликлар, жумладан, 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” деб белгиланиши хамда Касаба уюшмалари академияси ташкил этилиши катта хурсандчилик билан қабул қилинди ва қўллаб-қувватланди.

Шунингдек  шу куни Хонобод шаҳардаги фаолият кўрсатаётган  яна бир корхона  “XON TEX CITY” МЧЖда ишчи ходимлар, касаба уюшма аъзоларини вакиллари билан учрашув ўтказилиб унда ҳам юқоридаги баён этилган касаба уюшмалари тизимидаги янгиликлар етказилиб, Қурултой якунлари билан қабул қилинган масалалар тарғибот-ташвиқот қилинди.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!