Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIIIҚурултойи бўйича тасдиқланган медиа режасига мувофиқ 16 ноябрь куни Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар Кенгаши тасаруфидаги  “Marin business trade” МЧЖ ходимлар ўртасида тадбир ўтказилди.

Тадбирда масъул ташкилотчи Т.Сиддиқов томонидан мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиеёвнинг Қурултой иштирокчиларига табриги, Ўзбекистон касаба уюшмлари Федерациясираиси Қ.М.Рафиқовнинг маърузаси ҳамда  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи делегатларининг мамлактимиз халқига, ишчи-меҳнаткашларига, касаба уюшмлари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга мурожаати ўқиб эшитирилди.

Хусусан, тадбир иштирокчилари томонидан ушбу Қурултой якунлари бўйича қабул қилинган янгиликлар, жумладан, 11 ноябрь “Касаба уюшмлари куни” деб белгиланиши хамда Касаба уюшмалари академияси ташкил этилиши катта хурсандчилик билан қабул қилинди ва қўллаб-қувватланди.

Йиғилиш якунида корхона бошланғич касаба уюшма раисига “Ишонч” газетасининг махсус эсталик жамламаси тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!