Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи бўйича тасдиқланган медиа режасига мувофиқ 18 ноябрь куни Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар Кенгаши тасаруфидаги “Андижон сув таъминоти” МЧЖ ходимлар ўртасида тадбир ўтказилди.
Тадбирда масъул ташкилотчи Т.Сиддиқов томонидан мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиеёвнинг Қурултой иштирокчиларига табриги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясираиси Қ.М.Рафиқовнинг маърузаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқига, ишчи-меҳнаткашларига, касаба уюшмлари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга мурожаати ўқиб эшиттирилди.
Хусусан, тадбир иштирокчилари томонидан ушбу Қурултой якунлари бўйича қабул қилинган янгиликлар, жумладан, 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” деб белгиланиши хамда Касаба уюшмалари академияси ташкил этилиши катта хурсандчилик билан қабул қилинди ва қўллаб-қувватланди.
Жумладан, сўзга чиққан касаба уюшма аъзоси, “Андижон сув таъминоти” МЧЖ КУК ҳисобчиси М. Саримсақова, кадрлар бўлими бошлиғи Ф.Маматқулов, Асака тумани филиали хисобчиси Б.Мирзақуловалар касаба уюшмаларнинг аҳамияти ошганлиги ва унинг таъсири аввалги йиллардан кўра кўчайганлиги ҳақида фикр ва мулоҳазаларни билдириб ўтдилар.