Жиззах шаҳридаги, “Jizzax textile” маъсулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонада бугунги кунда 900 га яқин ишчи ходимлар меҳнат қилишади. Ишловчиларни қарийиб 80 фоизидан ортиғи ёшларни ташкил қиладиган ушбу корхонада Давлат дастурига асосан, янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида корхонада янги 180 нафар ходимга мўлжалланган янги матони бўяш цехи ишга туширилди. Цехга асосан, Европанинг еткачи давлатларидан бири бўлган Италия ва Туркия давлатларида ишлаб чиқарилган юқори технологиялари асосида автоматик тарзда ишловчи DMS “DILMENLER” маркали машина ва ускуналари олиб келиб ўратилди. Ушбу технологиялар учун корхона 8400,0 минг евро миқдорида маблағ ажратилди. Ушубу маблағнинг 4000,0 минг евро имтиёзли банк кредитлари асосида ва қолган 4400,0 минг евро корхона маблағлари ҳисобидан ажратилди.
Ушбу цех ишга тушиши муносабати билан Жиззах шаҳри ва Ш.Рашидов туманидан бугунги кунда ишсиз юрган 180 нафар ёш йигит ва қизлар ишга олинди. Цехнинг ўзида бевосита кийиниш, ювиниш хоналари, ҳожатхона ва аёллар учун гигиена хоналари ташкил этилган. Ишчи ходимлар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, ҳозирча цех ходимлари учун иш бир сменада ташкил этилган. Кейинчалик талабга қараб, цехга матога гул босиш ускуналари ҳам ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, бу эса цехда яна янги иш ўринлар ташкил этилишини таъминлайди.