Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII қурултойи тафсилотларига бағишланган Жиззах вилоят “Jizzax Textile” хорижий корхонаси меҳнат жамоасининг йиғилиши 2020 йил 18 ноябрь соат 10 00 да корхонанинг мажлислар залида бўлиб ўтди.
Йиғилишда корхона бошлиғиўринбосари Б.Умизоқов Корхона бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси, қурултой делегати М.Аблақулова ходимлар бўлими инспекцияси бошлиғи О.Холжўраев ҳамда касаба уюшма фаоллари ва ёшлар иштирок этдилар.
Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII қурултойи делегати М.Аблақулова Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Қурултой иштирокчиларига йўллаган табрик хатини, шунингдек қурултой делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга мурожаатини ўқиб эшиттирди.
Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан 11 ноябрни “Касаба уюшмалари куни” деб белгилаш, касаба уюшмалари академиясини ташкил этиш таклифлари, касаба уюшмаларининг беш йиллик фаолиятига юқори баҳо берганлари касаба уюшма аъзоларни янада рухлантирди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII қурултойи якунлари ҳақидаги фикр ва мулохазаларда шуни англаб етиш мумкинки, касаба уюшмалари аъзолари келгуси беш йиллликда ўз вазифаларини белгилаб олмоқдалар.
Тадбир сўнгида корхонада ўз иши билан барчага ўрнак бўлаётган ишчи ходимлардан бир гуруҳи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсталик совғалари билан тақдирландилар.