Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Таътил кунлари мароқли ўтди

Ўзбекистон тадбиркорлик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Қорақолпоғистон Республикаси тармоқ тизимидаги туман-шаҳар кенгашлари касаба уюшмаси томонидан корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг Янги йил байрами таътил кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида тарихий шаҳарларга ва ўз ҳудудларидаги диққатга сазовор қадамжоларга саёҳатлар ташкил этилди.

Жумладан, 2021 йил 3 январь куни тармоқ касаба уюшмаси Тўрткўл туман кенгаши томонидан туман ободонлаштириш бошқармаси, «Тўрткўл Эл-ризқи деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамияти, «Тўрткўл Савдо комплекси» масъулияти чекланган жамиятида ишловчи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун юртимизнинг диққатга сазовор жойларидан бўлган Хива шаҳрига саёҳатлар ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!