Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Спорт мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон тадбиркорлик бизнес ва хизмат кўрсатиш сохалари ходимлари  касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси тармоқ  тизимидаги корхона ва ташкилотларда «Ким Ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша» шиори остида спорт тадбирлари ўтказилди.

      2021 йил 14-январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туман ободонлаштириш бошқармаси, Хўжали туман ободонлаштириш бошқармаси ва Шуманай туман ободонлаштириш бошқармаси ёш ишчи ходимлари орасида  туман кенгашлари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан  соҳада фаолият юритувчи ишчи ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, жисмоний тарбия ва спорт турларига кенг жалб этиш, спортнинг оммавийлигини ошириб тарғибот-ташвиқот ишларини ташкиллаштириш, шунингдек ишчи ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш  ҳамда туман биринчилиги бўйича ғолибларни аниқлаш мақсадида  спортнинг мини футбол тури  бўйича мусобақа ташкил этилди.

     Спорт мусобақаларининг ғолиб ва иштирокчилари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!